Андижонда бир вақтда 6 та хонадон ёниб кетгани ростми?

Андижонда бир вақтда 6 та хонадон ёниб кетгани ростми?

"Ижтимоий тармоқлар орқали 6 та хонадон ёниб кетди" сарлавҳали мурожаат юзасидан Андижон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Андижон тумани Кенгаш МФЙ Обод кўчасида яшовчи, фуқаро Хакимов Д яшаш уйининг 200 м.кв том қисми ва уй рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.

Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар аниқланмоқда.

Ёнғиндан тан жароҳати ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Қўшни хонадонларга тарқалиши ўз вақтида олди олинган 4 та ёнғин қутқарув бўлинмалари ёнғинни бартараф этишга жалб қилинган.

Мазкур ёнғин ҳолати бўйича ёлғон маълумотлар тарқатиш қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!