Андижонда автофалокат содир бўлди

Андижонда автофалокат содир бўлди

2019 йил 13 апрель куни Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани Баркамол авлод кўчасида яшовчи З.С. ўзининг Cobalt русумли автомашинасини А-373 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш йўлининг 464-км.да ҳайдаб кетаётиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган фуқаро Б.Ю. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, Lacetti йўловчиси жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!