Андижонда акаси томонидан калтакланган ука вафот этди

Андижонда акаси томонидан калтакланган ука вафот этди

2019 йил 6 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилган Т.Д.га (эркак киши) оид жиноят иши юзасидан ҳукм ўқилди.

Т.Д. (эркак киши) 2018 йил 20 июнь куни соат тахминан 22:00 да Андижон шаҳар, Соғлом турмуш МФЙ, Нажот Узун жуфт кўчаси 320а-уйда жойлашган хонадонда маст ҳолда, бир неча соат аввал ўзи ва ўгай отаси З.З. (эркак киши) билан унинг хонадонида жанжаллашгани сабабли ўгай укаси Э.З. (эркак киши) Т.Д.ни (эркак киши) қидириб келган вақтида, Т.Д. (эркак киши) ўзаро жанжал натижасида Э.З.ни (эркак киши) гилос дарахтининг қуриган новдаси билан қасддан олд кўкрак соҳасига, бетон бўлаги билан эса бош қисмига уриб тан жароҳати етказган.

Суд тиббий экспертизасининг 2018 йил 6 август кунидаги №361-сонли хулосасига кўра, фуқаро Э.З. (эркак киши) ҳаёт учун хавфлилик мезони бўйича оғир тан жароҳати олганини, ушбу олган тан жароҳати туфайли 2018 йил 2 ноябрь кунги комиссиявий суд-тиббий экспертизасининг 271-сонли Э.З. (эркак киши) олган оғир тан жароҳатлари оқибатида 2018 йил 3 июль куни соат тахминан 02:00 да яшаш хонадонида вафот этганлиги аниқланган.

7news.uz га маълум бўлишича, Суд Т.Д.га (эркак киши) Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан Жиноят Кодексининг 57, 60-моддасига асосан, узил-кесил 1 йил 8 ой уддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!