Андижонда 51 ёшли эркак бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

Андижонда 51 ёшли эркак бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

Жорий йилнинг 9 июль куни соат 17.30ларда фуқаро 24 ёшли К.М. бошқарувидаги “МАN” русумли юк автомашинасини Андижон вилоятининг Шаҳрихон тумани Қум маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётган вақтида юк автомашинаси тиркамасининг ўнг олд томон ғилдираги ёрилиб тиркама улагичи синиб кетиб, йўл четида турган Шаҳрихон туманида яшаган 51 ёшли пиёда Г.Х.ни уриб юборган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармасининг ёзишича, Г.Х. олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!