Андижонда 37 кишининг заҳарлангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Андижонда 37 кишининг заҳарлангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 6 июль куни Қўрғонтепа тумани, “Ижтимоят” МФЙ, “Бўстон” кўчасида яшовчи, фуқаро Ғ.М Қўрғонтепа туман юқумли касалликлар шифохонасига холсизлик, кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриғи ва ич кетишидан шикоят қилган.

Шу куннинг ўзида яна 26 нафар фуқаролар соғлиғида юқоридаги белгилар билан туман юқумли касалликлар шифохонасига мурожат қилишган.

Беморларга “Ўткир гастроэнтерит” ташхиси билан шошилинч тиббий муолажалар ўтказилган, ҳозирда барча беморларнинг умумий аҳволи қониқарли.

Заҳарланишга сабаб бўлган ҳолатларни аниқлаш бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида беморларнинг барчаси 2022 йил 5-6 июль кунлари туман марказида жойлашган тез тайёрланадиган егуликлар билан савдо қилувчи шоҳобчадан “Нонбургер” ва “Ходдог” сотиб олиб истеъмол қилганлигини билдиришган.

Мазкур ҳолат юзасидан 07.07.2022 йилда Қўрғонтепа туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!