Андижонда 23 ёшли талаба ётоқхонада ўзини осди

Андижонда 23 ёшли талаба ётоқхонада ўзини осди

Андижонда 23 ёшли талаба ётоқхонада ўзини осди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати "Aniq.uz"га маълум қилди.

Манбага кўра, жорий йилнинг 5 август куни Тошкент вилояти Бўка туманида 1999 йилда туғилган Қ.Д. Андижон машинасозлик институти талабалар ётоқхонасига бир ўзи келиб, тунаб қолиб эртаси куни соат 09:30 ларда ётоқхонанинг хожатхонаси эшигига кабел симидан сиртмоқ ясаб, ўзини осиб ўз жонига қасд қилган.

Д.Қ.нинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати бўйича ўлим сабабини аниқлаш юзасидан судга оид тиббий ҳамда суд-биологик экспертизаси тайинланган.

Шаҳар прокуратураси томонидан марҳумнинг ўз жонига қасд қилиши сабаблари аниқланмоқда. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!