Андижонда 2000 АҚШ долларига “Гашиш” сотаётган шахс қўлга олинди

Андижонда 2000 АҚШ долларига “Гашиш” сотаётган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 28 апрель куни Марҳамат туманида Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, шу туманда яшовчи Ш.Б. холис харидорга 169,5 грамм миқдоридаги “Гашиш” моддасини 2000 АҚШ долларига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Б.га нисбатан Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, шу куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида, Марҳамат туманида яшовчи З.Ш.нинг ёни тадбир иштирокчилари гувоҳлигида кўздан кечирилганида соф оғирлиги 20,5 грамм ҳамда яшаш хонадонидан оғирлиги 212 граммни ташкил этувчи “Гашиш” гиёҳвандлик моддалари тадбир иштирокчилари томонидан баённома орқали олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан З.Ш.га нисбатан Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!