Андижон вилоятида тадбиркорнинг пул маблағларини ўзлаштирган фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Андижон вилоятида тадбиркорнинг пул маблағларини ўзлаштирган фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “М.Т.” ва “Б.С.” МЧЖлар томонидан ун маҳсулотини харид қилиш учун “А.Г.” ва “Ш.Г.” МЧЖларга жами 5,9 млрд сўм ўтказиб берилган бўлсада, фуқаро Ғ.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, “М.Т.” ва “Б.С.” МЧЖлар раҳбари Қ.В.нинг номидан сохта ҳужжатлар орқали ун маҳсулотини қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги электрон ҳисобварақ-фактураларни тасдиқлаб, пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғ.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!