Андижон вилоятида автомашинада содир этилган ўғирлик бармоқ излари ёрдамида экспертлар томонидан фош этилди

Андижон вилоятида автомашинада содир этилган ўғирлик бармоқ излари ёрдамида экспертлар томонидан фош этилди

Жорий йилнинг 4 август куни Асака тумани «Навкан» маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.А. ИИБга хабар бериб, ўзига тегишли «Спарк» русумли автомашинаси салонидаги ҳамёни ичидан 1.500 АҚШ доллари ҳамда 600.000 сўм пулларини номаълум шахслар томонидан ўғирлаб олиб кетилганлигини маълум қилган.

Ўғирлик ҳолати юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Асака тумани ИИБ тергов-тезкор гуруҳи таркибида ҳодиса жойига борган туман ЭКГ катта эксперти томонидан автомашинани кўздан кечириш даврида қўл бармоқ излари аниқланиб олинган.

Олинган қўл бармоқ излари туман ЭКГ катта эксперти томонидан гумондорлар дактохариталари билан солиштириб, текширилганида қўл бармоқ излари Асака тумани «Муқумий» маҳалласида яшовчи С.Ш. исмли шахс томонидан қолдирилганлиги аниқланиб, гумондордан ашёвий далиллар холислар иштирокида баённома орқали олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!