Андижон вилояти ҳокими Марҳамат туманида рўмол тўқувчи аёлларга 5 миллион сўмдан пул берди

Андижон вилояти ҳокими Марҳамат туманида рўмол тўқувчи аёлларга 5 миллион сўмдан пул берди

 

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Марҳамат туманида ҳунарманд, шунингдек, «аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан учрашди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Маълум қилинишича, вилоят ҳокими мулоқотда тадбир қатнашчиларини Халқаро хотин-қизлар байрами билан табриклаб, мамлакатда Президент ташаббуси билан аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш орқали даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаган.

Айни пайтда Марҳамат туманида 175 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг ярмидан ортиғи хотин-қизлардир. Мулоқотда аҳоли, хусусан, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётган бўлса-да, лекин бу борада туманда ҳали қатор муаммолар мавжудлиги қайд этилган.

Хабарда айтилишича, Марҳамат туманининг аксарият маҳаллаларида жундан рўмол тўқиш ҳунари анча ривожланган бўлиб, рўмол тўқиш бўйича туманда ўзига хос тажриба мактаби яратилган. Шундан келиб чиқиб, вилоят ҳокими аёлларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг доимий даромад манбаини шакллантиришда шу йўналишдаги ишлар кўламини кенгайтириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирган.

 

 

Учрашувда Шуҳратбек Абдураҳмонов рўмол тўқиш йўналишида ўз тадбиркорлигини бошлаш ва кенгайтириш арафасида турган 75 нафар хотин-қизга АТ «Халқ банки» Марҳамат туман филиали томонидан ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан 5 миллион сўмдан нақд пул топширган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!