Андижон шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғи пора билан ушланди

Андижон шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғи пора билан ушланди

Андижонда фуқаро бошқа фуқаронинг халқ таълими тизимида ишловчи танишларини аттестациядан ўтказиш, 2 нафар танишини мактаб директори лавозимига ҳамда дугонасини мактаб директори ўринбосари лавозимига тайинлаш масаласини ҳал қилиб бериш учун $8400 сўраган ва бу пулларни олган вақтида қўлга тушган.

Фуқаро бу пулларнинг $900 ни Андижон шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғига беришини айтганидан кейин тезкор тадбир давом эттирилади.

Андижон шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғи $900 ни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноий иш қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!