Андижон ҳокими ўринбосарининг ўлими сабаби маълум қилинди

Андижон ҳокими ўринбосарининг ўлими сабаби маълум қилинди

Андижон вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Саломбек Ҳабибуллаев 6 январь куни оламдан ўтгани хабар қилинганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўлим ҳолати миокард инфаркти натижасида юз берганини маълум қилди.

Маълумот учун, Саломбек Ҳабибуллаев 2018 йилнинг 26 январидан ушбу лавозимда фаолият юритиб келаётганди.

Manba: uz24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!