Андижон ГЭС тўғонидан Қирғизистон фуқаросининг жасади топилди

Андижон ГЭС тўғонидан Қирғизистон фуқаросининг жасади топилди

28 октябр куни эрталаб Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги Байналминал маҳалласи орқали оқиб ўтадиган Жанубий Фарғона каналининг 1-гидроелектростанцияси тўғони яқинида эркак кишининг жасади топилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг "Постда" газетаси хабар берди.

Тергов давомида марҳум Қирғизистон фуқароси Азамат Сатибалдиев эканлиги аниқланди. Танада бирон бир кўзга кўринадиган шикастланиш топилмади.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, эркак "юқори нафас йўлларининг суюқлик билан ёпилиши оқибатидаги механик асфиксия" натижасида ўлган.

"Ҳозирда тергов давом этмоқда", – дейилади нашрда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!