Ана холос! Япониялик қария бир йил давомида вафот этган рафиқаси билан яшади

Ана холос! Япониялик қария бир йил давомида вафот этган рафиқаси билан яшади

Япониянинг Фукуока префектурасида 74 ёшли пенсионер 2017 йилнинг октябрь ойида вафот этган рафиқасини бир йилдан ортиқ вақт давомида дафн этмади. Бу ҳақда Дарё нашри хабар берди.

Рафиқасининг вафотидан кейин 74 ёшли Окуда Ёсихиса унинг қолдиқлари билан бирга яшашни давом эттирган. Жасаддан чиқадиган ҳидни йўқотиш учун эркак уни ҳаво намлантирувчи воситалар билан ўраб қўйган.

Кекса эркакнинг уйи бузилишга тушганда, у жасадни қолдириб кетган. Мурдани уйни кўздан кечирган ишчилар топган. Улар бу ҳақда полицияга хабар берган. Шундан сўнг Ёсихиса қўлга олинган.

Аниқланишича, аёлнинг ҳаётлигида унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган. У никоҳни расман қайд этмаган ва эрининг нафақасига яшаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!