Ана холос! Хоразмда талаба қиз коллеж биносидан турмушга узатилди

Ана холос! Хоразмда талаба қиз коллеж биносидан турмушга узатилди

Ижтимоий тармоқларда Фейсбук нинг Хоразм ва хоразмликлар гуруҳида талаба қизнинг турмушга чиқарилиши билан боғлиқ видео тарқалди, деб ёзмоқда Kun.uz.

Видеолавҳага шундай изоҳ берилган (мазмун сақланган ҳолда таҳрирланди): Урганч Тиббиёт коллежи директори Муборак опа Аҳмедова савобли бир ташаббус кўрсатди. Коллежда таҳсил олувчи чин етим талаба қизни ўз қизидай қилиб узатдилар, шаҳар ҳокимлиги бошчилигида, коллеж маъмурияти ва маҳалла фаоллари иштирокида халққа ош берилди. Бундай савоб ишларни қилиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Энг қизиғи, қизни коллеж биносидан ёр-ёр садолари остида, бошқа қизлар кузатувида узатдилар. Куёвнавкарлар ҳам коллежга келишди. Муборак опани ҳамиша Аллоҳ қўлласин. Хайрли ишларга қўл урибсиз, савобидан баҳраманд бўлиб юринг .


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!