Ана холос! Хитойлик ҳайдовчи ўзи кулгили тарзда ясаган қалбаки гувоҳнома билан қўлга тушди (фото)

Ана холос! Хитойлик ҳайдовчи ўзи кулгили тарзда ясаган қалбаки гувоҳнома билан қўлга тушди (фото)

Хитойнинг Лючжоу шаҳрида мотоцикль ҳайдовчиси тўхтатиб текширилди. У ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатганида эса полиция ходимлари ўзларини кулгидан тия олишмади. Бу ҳақда Liuzhou Evening News нашри ёзмоқда.

Ҳайдовчининг гувоҳномаси қалбаки бўлган, қалбаки бўлганда ҳам шунақанги қалбакики, асти қўяверасиз. Эркак ўта кулгили, ёш болаларча йўл тутган. Яъни у чарм қопламанинг ичига қоғоз жойлаган, қоғозга эса суратини ёпиштириб, қолган ҳамма маълумотни: исми, туғилган йили, мотоцикль модели ва унинг рақамини ручка билан қўлда ёзган. У бу хатти-ҳаракатини вақти камлиги ва ортиқча пули йўқлиги билан изоҳлади.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!