Ана холос! Ўзбекистонликлар дунёда энг тез қарийдиган халқлар қаторида

Ана холос! Ўзбекистонликлар дунёда энг тез қарийдиган халқлар қаторида

Нуфузли тиббиёт журнали – "The Lancet" марказий осиёликлар дунёда энг тез қариётган миллатлардан эканини аниқлади. Бу ҳақда minbar.uz маълум қилди.

192 давлатда аҳолининг қариш суръати ўрганилган тадқиқотда олимлар қиёслаш учун 92 тур касаллик рўйхатини тузишган. Улар орасида 13 юрак-қон томир тизими касалликлари, 35 тур онкологик касалликлар, Паркинсон касаллиги, эшитишнинг ёмонлашуви, катаракта ва глаукома, Алцгеймер хасталиги, йиқилишдан олинган жароҳатлар бор.

Ер юзида ана шу касалликлар билан қариш жараёни ўртача 65 ёшда бошланади. Аммо турли давлатларда бу ёш турлича, ҳатто 30 йил фарқ мавжуд – айрим юртларда қариш эрта, айримларида кеч бошланади.

Папуа-Янги Гвинея аборигенлари ер юзида энг эрта – 45 ёшда қарий бошлайди, японлар ва швейцарияликларда бу кўрсаткич 76 ёшдир.

Афсуски, Марказий Осиё давлатлари аҳолиси бу жараёнда Япониядан кўра Папуага яқинроқ туради.

Ўртача олганда Марказий Осиёда аҳоли 59 ёшга етмай қарий бошлайди. Бу дунёдаги ўртача қариш ёшидан 5 йил эртадир.

Хусусан, турли сабабларга кўра Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги аҳвол жуда аянчли:

  • юрак-қон томир касалликлари сабабли ўлиш кўрсаткичи дунёдаги ўртача кўрсаткичдан анча юқори. 2016 йилда дунё бўйича бу кўрсаткич ўртача 32 фоиз бўлган.
  • Ўзбекистонликлар дунёда энг носоғлом овқатланадиган халқлардан бўлиб чиқди. Кундалик овқатланиш билан боғлиқ касалликлар ва улар сабаб бўлаëтган ўлим сони бўйича 195 давлатда ўтказилган илмий тадқиқот хулосасига кўра Ўзбекистон бу борада дунëда биринчи ўринда турар экан.
  • Бачадон бўйни саратони дунёда аёллар орасида энг кенг тарқалган онкологик касалликлардан бири. Ёш аёлларнинг бу хасталикдан ўлиши бўйича Ўзбекистон дунёда тўртинчи ўринга чиқиб олган.

Сизнинг “Ўзбекистондаги электрон тижорат сайтларининг сифати ва жозибадорлиги аъло даражада” фикрига муносабатингиз?


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!