Ана холос! Ўрдаклар судда ютиб чиқишди

Ана холос! Ўрдаклар судда ютиб чиқишди

Бир неча кун олдин Франциянинг жанубида судда ноодатий иш кўриб чиқилди.

Хорижий интернет манбалари хабарига кўра, Дакс шаҳар аҳолиси нафақахўр Доминик Дутни судга берган.

Пенсиячи 30 йилдан бери ўз фермасида ўрдак боқади.

Шаҳар аҳолисининг берган аризага қараганда, ўрдакларнинг доимий шовқини туфайли улар боғда ишлай ва деразалари очиқ ҳолда ухлай олишмаган.

Судда одамлар "ҳар қандай усул билан бўлса-да ўрдакларнинг овозини ўчиришни" сўрашган.

Суд барча ҳолатларни кўриб чиқиб, экспертиза тайинлаган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ўрдакларнинг овози нормал ҳолатда бўлган. Шу боис суд даъвони рад этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!