Ана холос! Трампнинг ғалабаси дунё иқлими учун жиддий зарар бўлиши мумкин

Ана холос! Трампнинг ғалабаси дунё иқлими учун жиддий зарар бўлиши мумкин

Экспертлар Дональд Трампни қайта сайлаш глобал исишнинг олдини олишни имконсиз қилиб қўйишидан хавотирда. Уларнинг фикрича, Трамп ёқилғини табиатга зарар етказади деб ҳисобламайди ва уни исталганча сарфлашга имкон беради. Шу сабаб Трамп Париждаги иқлим ўзгаришига қарши кураш борасидаги битимга ҳам қўшилмаган.

Трампнинг ғалабаси Aмериканинг Париж битимидан чиқиши билан бир қаторда, ёқилғи ишлаб чиқаришни жадаллаштиришига олиб келиши мумкин. Бу эса дунё иқлими учун жиддий оқибатларга олиб келади.

«Трамп иқлимга оид қоидаларнинг барчасини фойдасиз деб ҳисоблайди», дейди Колумбия университети профессори Майкл Жеррард.

Танқидчиларнинг айтишича, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қоидаларга амал қилишни орқага суриш ҳукумат эътиборидан четда қолмаслиги керак.

«Трамп маъмурияти илмни инкор этиш ва олимларни обрўсизлантириш учун қўлидан келган барча ишни қилди», дейди AҚШ Aтроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги собиқ раҳбари Жина Маккарти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!