Ана холос! Трамп бошқа ЖССТни яратмоқчи

Ана холос! Трамп бошқа ЖССТни яратмоқчи

Америка Қўшма Штатлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига ўхшаш бошқа бир ташкилот яратишни кўриб чиқмоқда. АҚШда коронавирус эпидемияси билан курашиш учун масъул бўлган Дебора Биркс янги тузилмани бошқариши мумкин, деб ёзади Politico.

ОАВ хабарларига кўра, АҚШ раҳбари Дональд Трамп маъмурияти бу ғояни аллақачон муҳокама қилмоқда. Янги ташкилот Давлат Департаментининг бўлинмаларидан бирига айланади деб тахмин қилинади. Тузилма келажакда юқумли касалликларнинг тарқалиши билан шуғулланадиган, пандемияга тайёр бўлишнинг барча жиҳатларини кузатиб борадиган марказ ҳисобланади.

ОАВ ёзишича, ушбу ғоя аллақачон Давлат Департаменти ва АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги ўртасида зиддиятларга сабаб бўлган.

Аввалроқ, Трамп пандемия пайтида ЖССТни бир неча бор танқид қилган ва ҳатто барча ҳолатлар аниқланмагунча молиялаштиришни тўхтатган. АҚШ раҳбари ушбу ташкилотни "Хитой қўлидаги қўғирчоқ" деб атади. Унинг сўзларига кўра, ЖССТ 30 кун ичида ислоҳотларни кафолатлаши ва агар у АҚШдан молиявий ёрдам олишни истаса, "ўз мустақиллигини исботлаши" керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!