Ана холос! Тошкентда карантинга қарамай, ўтказилаётган ўй тўхтатилди (ВИДЕО)

Ана холос! Тошкентда карантинга қарамай, ўтказилаётган ўй тўхтатилди (ВИДЕО)

Тошкентнинг Юнусобод тумани Марказ-4 даҳасида 28 март куни анъанавий тўйнинг таркибий қисми ҳисобланган куёв-навкар маросими ўтказилаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда видеохабарлар тарқалган эди. Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ матбуот хизмати баёнот берди.

Маълум бўлишича, Юнусобод тумани Марказ-4 даҳаси 22-уй олдида 28 март куни куёв-навкар маросими ўтказилган. Воқеа жойига профилактика инспекторлари бориб, маросимда иштирок этувчиларнинг барини ИИБга олиб келган.

«Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида. Қўшимча қилинишича, куёв-навкарни қабул қилиб олган хонадон эгаси бир кун аввал — 27 март куни тўй ўтказмаслик бўйича расман огоҳлантирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!