Ана холос! Таниқли актрисанинг кийимсиз сурати кўпчиликнинг нафратига сабаб бўлди

Ана холос! Таниқли актрисанинг кийимсиз сурати кўпчиликнинг нафратига сабаб бўлди

Таниқли турк актрисаси Марям Узерлининг кийимсиз сурати фаол муҳокама қилинмоқда.

Марям аввал ҳам уятсиз суратларини жойлаб борган бўлса-да, бу сафаргиси ҳақиқий шов-шувга сабаб бўлди. Марямдан бундай ҳаракатни озчилик кутганди.

“Марям, сиз икки фарзанднинг онасисиз, нега бундай суратлар?", “Марям, каръерангизга қайтиш вақти келмадими?", - деб ёзган тармоқ фойдаланувчилари.

Aктрисанинг туркиялик ҳамкасблари суратга бефарқ қолишмади, уларнинг баъзилари Марям чегарани кесиб ўтганига ишонишади.

Эслатиб ўтамиз, актриса ҳеч қачон танқидга эътибор бермаган ва ўзига ёққан тарзда яшаган. Яқинда берган интервьюсида у ёмон ниятлиларга эътибор бермаслигини ва ўз орзулари, ижобий муносабати билан яшашини айтди:

“Менда кўп истаклар йўқ. Aммо квартирада эмас, балки уйда яшаш, онам ва дадамни тез-тез кўриш орзуси бор. Менинг энг катта орзуим - фарзандларим Лара ва Лили учун ажойиб келажак яратиш ва ниҳоят бу дунёда гендер тенглигини кўриш. Танқид ҳақида ўйлашга вақтим йўқ”, дейди Марям.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!