Ана холос! Супермаркетда харидорга кир ювиш кукуни ўрнига кокаин сотилди

Ана холос! Супермаркетда харидорга кир ювиш кукуни ўрнига кокаин сотилди

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳридаги супермаркетлардан бирида ичида кокаин бўлган кир ювуш кукуни сотиб юборилди, деб хабар беради The Guardian.

Харидорлар қадоқлар ичидан гивоҳванд моддаларни тайёрлашда ишлатиладиган кокаин пасталарини топиб олгач, полицияга мурожаат қилган.

Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари дўконни текшириш вақтида бир неча киши худди шу турдаги товарларни машинага ортаётганини аниқлаган. Улар воқеа жойидан яширинишга уринган, бироқ полиция жиноятчиларни савдо дўконининг эгаси билан бирга қўлга олишга муваффақ бўлди.

Полициячилар бир неча ўнлаб кир ювиш кукуни идишининг ичига жойлаштирилган 50 килограммга яқин кокаин пасталарини мусодара қилган. Маълум қилинишича, мазкур хом ашёдан 200 килограммдан ортиқ кокаин тайёрлаш мумкин. Терговчиларнинг сўзларига кўра, ичида гиёҳванд модда бўлган қутилар адашиб савдо растларига чиқариб юборилган. Супермаркет эгаси эса ўз бизнесидан «пул ювиш» мақсадида фойдаланиб келган.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!