Ана холос! Шифокорлар 3 ёшли боланинг саратон аниқланган буйраги ўрнига соғлом буйрагини олиб ташлади

Ана холос! Шифокорлар 3 ёшли боланинг саратон аниқланган буйраги ўрнига соғлом буйрагини олиб ташлади

Боливияда уч ёшли боланинг буйраги шифокорлар хатоси туфайли олиб ташланиши бутун халқни оёққа турғазди,деб хабар беради «РИА Новости».

Мамлакат президенти Эво Моралес эса жабрдийда боланинг оиласига уй бериш орқали товон пули тўланишини ҳақида эълон қилди.

Ҳодиса Санта-Крус шаҳри шифохонасида юз берди. Шифокорлар янглишиб Себастьян исмли боланинг саратон аниқланган буйраги ўрнига соғлом буйрагини олиб ташлади. Натижада бола шу заҳотиёқ гемодиализ аппаратига улаб қўйилди.

«Себастьяннинг соғлом буйраги олиб ташланиши бизни қайғуга солди, бунинг устига унинг оиласи кам таъминланган. Шунинг учун давлар унинг оиласига ижтимоий уй совға қилади» — деб ёзди Моралес Twitter’даги саҳифасида.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!