Ана холос! Шифокорлар 15 банка пиво ёрдамида бемор ҳаётини сақлаб қолишди

Ана холос! Шифокорлар 15 банка пиво ёрдамида бемор ҳаётини сақлаб қолишди

Вьетнамда шифокорлар алькоголдан заҳарланиш билан оғир аҳволда келтирилган бемор ҳаётини 4,5 литр пиво ёрдамида сақлаб қолишди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Бемор Куангчи қишлоғидаги шифохоналардан бирига келтирилган. Жонлантириш бўлими бошлиғи доктор Ле Ван Ламанинг сўзларига кўра, тез ёрдам хизмати 48 ёшли беморни шифохонага оғир аҳволда олиб келган. Унинг қонида сифатсиз алькогол маҳсулотини истеъмолқилиш натижасида метанол моддаси меъёрдагидан 1119 маротаба кўплиги аниқланган.

Қишлоқ врачи таркибида метанолга қарши бўлган этанол моддаси кўплиги сабаб бемор танасини уч банка пиво билан ювишга қарор қилади. Муолажа ёрдам бераётганини кўрган шифокор соатига бир банкадан пиво беришда давом этади. Ушбу вақт давомида шифокорлар қондаги ўлимга олиб келувчи токсинларни ювиш мақсадида гемодиализ амалиётини ўтказишади. Натижада бемор ўзига келди. Уч ҳафтадан сўнг у бутунлай ткзалиб, шифохонадан чиқди.

Доктор Ламнинг тушунтиришича, алькогол одам танасига икки кўринишда кириб келади - этиль спирти ёки метиль спирти. Иккинчи кўриниш инсон танаси учун ўлим хавфини келтириб чиқариши мумкин. танага этанол ҳамда метанол баравар кирган тақдирда, жигар этанолни ўзлаштиришга киришади. Врачлар даволаш жараёнида шундай хулосага келишган.

Шу ўринда, алькоголга бўлган чин мусулмон муносабатини ёдингизга солишни лозим топдик. Кўпи маст қиладиган нарсанинг ози ҳам ҳаром - ҳадисдан.

манба: lenta.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!