Ана холос! Рўза тутиш «экстремизм белгиси»ми?

Ана холос! Рўза тутиш «экстремизм белгиси»ми?

Хитой аҳолисининг оз қисмини ташкил қилувчи мусулмон уйғурлар учун Рамазон рўзаси тақиқ остида.

Human rights watch’нинг Хитой бўйича етакчиси Софиа Ричардсон шундай деди:

Йиллар мобайнида Хитой Давлати мусулмонлар рўза тутишини, айниқса давлат ходимлари ва мактаб ўқувчилари учун қатъий тақиқлаб келган. Улар ўз жонажон динлари Исломга амал қилиш ҳуқуқидан маҳрумлар. Уйғурлар: “Диндор ёки мусулмон бўлиш – психиатрик саросима-қўрқув, таъқибга дучор бўлишдир” деган золимона жумлаларни эшитиб келяпдилар.

Хитой ҳукумати рўза тутишга “экстремизм белгиси” деб қарайди. 2016-йилдан буён “экстремизмга қарши қаттиқ курашиш” компаниясини кенг жорий этиб, қўллаб қувватлаб келяпди.

Биз ҳокимият томонидан миллионга яқин, кўпчилиги уйғур бўлган турк мусулмонлари ҳафта ёки ойлар ичида ҳибсга олинганликлари ҳақида маълумотга эгамиз.

Хитойдаги бу ҳибсга олишлар, уйғурларни Хитой давлати нуқтайи назаридан келиб чиққан ҳолда “қайта тарбиялаш” шиори остида бошланган бўлиб, аслида мақсад уйғурларнинг дин ва миллат қадриятларини топташ, йўқ қилиш мақсадида ижро этилмоқда.

Улар кунларини Хи Жин Пинг мафкурасини ва Хитой догмаси – коммунистик партиясини ўрганиш, ССП ватанпарвар қўшиқларини куйлаш, шунингдек мандарин (хитой тилининг энг кенг тарқалган лаҳжаси) тилини ўрганиш билан ўтказишга мажбурдирлар.

Менимча, Хитой ҳокимияти Исломга эргашувчилар, мусулмон умматни давлатга катта хавф деб ўйлайди ҳамда мусулмонлар йўқ қилиниши керак, деган иддао - фикрдалиги аниқ кўриниб турибди.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!