Ана холос! Россиялик шифокорларнинг аксарияти COVID-19 бўйича расмий статистикага ишонмас экан

Ана холос! Россиялик шифокорларнинг аксарияти COVID-19 бўйича расмий статистикага ишонмас экан

COVID-19 симптомига эга беморлар билан ишлаш тажрибасига эга россиялик шифокорларнинг аксарияти коронавирус бўйича расмий статистикага ишонмайди. Сўровларда қатнашган 502 шифокорнинг қарийб 60 фоизи ана шундай фикр билдирган.

 Сўровда қатнашганларнинг 49 ва 47 фоизи касалланганлар ва вафот этганлар бўйича статистика камайтирилган деган фикрда бўлса, 9 ва 11 фоизи мос равишда расмий рақамлар ошириб кўрсатилган деб ишонади.

Шифокорларнинг 23 фоизи беморлар сони тўғрисидаги маълумотлар ҳаққоний деб ҳисоблайди.

Сўровда қатнашган шифокорларнинг 44 фоизи тиббиёт ходимлари ишини енгиллаштириш учун ҳеч нарса қилинмади деган фикрда.

Социологларнинг қайд этишича, расмий статистикага нисбатан ишончсизлик нафақат шифокорлар, балки тиббиётга алоқаси бўлмаган аҳоли орасида ҳам кузатилмоқда. Маълумотларга кўра, апрель бошида 58-59 фоиз респондент расмий статистикага ишонган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 46–47 фоизгача пасайган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!