Ана холос! Роналду болалигидан «Ювентус»да ўйнашни орзу қилган экан

Ана холос! Роналду болалигидан «Ювентус»да ўйнашни орзу қилган экан

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду доимо шу клуб сафида ўйнашни орзу қилганини айтиб ўтди. Сўнгги 9 мавсумни «Реал»да ўтказган футболчи JuventusTV`га берган интервьюсида бу ҳақдаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ювентус» - буюк клуб. Болалигимдан бу жамоани кузатиб, бир кун келиб унинг таркибида ўйнашни орзу қилганман. Мана энди шу ердаман.

Бу клубга ўтиш қарорига келган вақтимни аниқ эслай олмайман. Чемпионлар лигасида «Юве» билан ўйнагандик. Ўшанда гол урганимда бутун стадион мени олқишлаганди. Бундан жуда таъсирлангандим. Шундан буён жамоа менда янада кўпроқ қизиқиш уйғота бошлади. Айни шу воқеа ҳал қилувчи аҳамият касб этди, дея олмайман, бироқ унинг муҳим рол ўйнагани рост», - деди Роналду.

А Серияда янги мавсум 19 август куни старт олади. Амалдаги чемпион «Ювентус» илк турда «Кьево» меҳмони бўлади. Ушбу ўйин Криштианунинг туринликлар сафидаги илк расмий ўйини бўлиш кутилмоқда.

Manba: tribuna.uz

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!