Ана холос! Рамзан Қодиров Россия бош вазирига бўйсунмаяпти

Ана холос! Рамзан Қодиров Россия бош вазирига бўйсунмаяпти

Песков Чеченистонга қўшин юбориб учинчи рус-чечен урушини бошлашдан кўра Мишустин ва Қодиров ўртасидаги зиддиятдан кўз юмишни афзал билди.

"Бир минтақанинг раҳбари ҳукумат бошлиғи буйруқларига қарши чиққанида, бу марказий ҳукуматнинг заифлигини намойиш этади". Нега Чеченистон раҳбари очиқчасига бош вазир билан келишмовчиликка йўл қўйди?

Кремль Бош вазир Михаил Мишустин ва Чеченистон президенти Рамзан Қодиров ўртасидаги қарама-қаршиликларни кўрмасликка олмоқда.

Ҳаммаси ўтган ҳафтада Россия президенти Владимир Путиннинг фуқароларга пандемия тарқалишининг олдини олиш хусусида қилган мурожаатидан сўнг, Президент дам олиш кунларни 30 апрелгача чўзиши, ҳаммани ўзини изоляция қилишга чақириши ва ҳудудлар раҳбарларига коронавирусга қарши курашда ўз ваколатларидан фойдаланиши мумкинлигини айтганидан кейин бошланди. 

Кўп ўтмай, Россия Федерацияси субъектлари раҳбарлари вирус тарқалишини тўхтатиш учун махсус чоралар кўришни бошлади. 5 апрел куни Чеченистон Россия билан чегараларини бутунлай ёпиб қўйган биринчи минтақа бўлди. Республикага кириш-чиқиш бутунлай тақиқланган. Бу ҳақда Рамзан Қодиров ўз телеграм-каналида маълум қилди.

Кўп ўтмай, Челябинск вилояти ҳам уларга қўшилди - у ерга бошқа ҳудудлардан машиналарда кириш тақиқланди.

Аммо Россия Бош вазири Михаил Мишустин унинг рухсатисиз минтақа раҳбарларининг чегараларни ёпиш ҳуқуқига эга эмаслигини билдириб қўймоқчи бўлди. Аммо бошқалар қарорини ўзгартирса-да, Қодиров ўзгартирмади. Бу Бош вазир ва Рамзан Қодиров ўртасида зиддиятга сабаб бўлди. 

"Минтақалараро маъмурий чегараларнинг ёпилишини қабул қилиб бўлмайди, бу минтақа раҳбарларининг эмас, балки федерал ҳокимият ваколатидир", деди бош вазир. Унинг таъкидлашича, коронавирус билан курашда ҳар қандай чекловлар президент ва ҳукумат томонидан жорий этилган чораларга мос бўлиши керак.

Россия, бу -- ОМОН ходимига қаттиқроқ тикилганлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан жазоланадиган мамлакат. Чеченистон этник ёки диний сабабларга кўра бирлашган ягона халқдир.

Исёнкор республиканинг тор кўчаларида Россия Федерациясининг мунтазам зирҳли қўшинлари ёқиб юборилгани, биринчи ва иккинчи чечен урушлари ва янги йил арафасидаги Грознийдаги шармандали мағлубият ҳали ҳам русларнинг ёдида қолган. Одатда, урушлар тугаса,мағлуб томон ғолибга товон пули – контрибуция тўлайди. Рус-чечен урушида гўё руслар ютгандек: Чеченистон ажралиб чиқа олмади, яна Россия Федерация таркибида қолди. Аммо... Контрибуцияни Россия тўламоқда. Чеченистон бюджетининг 85 фоизини федерал субсидиялар тўлдиради.

Чеченистонни Россия таркибида бўлишини итнинг бешинчи оёғига ўхшатишади: борликка бор, аммо фойдаси йўқ. Қодировнинг Мишустинга парво қилмаётгани катта муаммоларнинг бошланиши учун сигнал бўлиши мумкин. Песков ва амалдаги Президент Путин инқироз даврида минтақалардан бирининг ҳақиқатан ҳам ажралиб чиқишига кўз юмишга қарор қилдими?

Бу жуда кўп нарсани англатади:

1. Инқироз шу қадар чуқур ва тизимлики, ҳатто Федерация субъекти назоратидан маҳрум бўлиш ҳам иккинчи даражали нарсадир.

2. Кремль ички сиёсатдаги вазиятни назорат қилмайди.

3. Чеченистонни яна империяга қайтариш учун бюджетдан "субсидиялар"нинг катта қисми талаб қилинади. Буларнинг барчаси яқинлашиб келаётган глобал молиявий, сиёсий, ижтимоий инқироз фонида минтақавий сепаратизм тенденциясини янада кучайтиради. 

4. Қодировни ташқаридан ҳам қўллаб-қувватланиши мумкин, чунки у Россия Федерациясининг ташқи сиёсий алоқалар бўйича энг фаол президенти. 

Ва айнан ўша пайтда Рамзан Қодиров Россиянинг энг қудратли, харизматик ва мустақил раҳбарларидан бири сифатида “йўқ” дейишга қарор қилди.

У аллақачон ўз республикасидан ФСБ бошчилигидаги империя хавфсизлик кучларини сиқиб чиқарган эди. Энди у янада олдинга қадам ташламоқда.

Манба: azon.uz

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!