Ана холос! Қирғизистондан арзон “Nexia” машиналарини олиб кираётганлар "фош этилди"

Ана холос! Қирғизистондан арзон “Nexia” машиналарини олиб кираётганлар "фош этилди"

Фарғона тумани Ёшларобод қишлоғи ҳудудида Н.Т айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган Nexia русумли давлат рақами 40 С 899 АА автомашинани бошқариб кетаётган вақтида тўхтатилиб текширилганда унинг қилмиши фош бўлди, деб ёзади ЎзА.

Мазкур автомашина Қирғизистон Республикасига тегишли, 1996 йилда ишлаб чиқарилганлиги, кузов ва двигатель рақамлари ҳам аниқланди.

Н.Т нинг кўрсатмаси асосида унинг Фарғона шаҳридаги яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилиб, ҳовлисида 1 дона Nexia русумли автомашина тургани, у ҳам Қирғизистон Республикасига тегишли транспорт воситаси экани маълум бўлди.

Аниқланишича, Н.Т ва А.Қлар Қирғизистонга бориб, у ердаги танишидан 89 минг қирғиз сўмига 2 дона Nexia русумли автомашинани сотиб олган. 600 доллар эвазига айланма йўллар орқали, божхона назоратини четлаб, Фарғона тумани ҳудудига олиб ўтган.

Улар бошқа автомашинанинг давлат рақамларини ноқонуний олиб ўтилган машинага қадаб олишган. 2 дона Nexia русумли автомашинани эҳтиёт қисмларга ажратган ҳолда Ўзбекистон ҳудудида сотиб фойда кўрмоқчи бўлган.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида мазкур автомашиналар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинмаганлиги, шунингдек, GM Uzbekistan АЖ да ишлаб чиқарилмагани, ашёвий далил тариқасида олинган мазкур машиналарнинг қиймати 44 миллион 500 минг сўмни ташкил қилиши аниқланган.

Вилоят божхонаси бошқармаси томонидан уларга нисбатан иш ҳужжатлари тўпланиб, Фарғона шаҳар маъмурий судига юборилган. Суд томонидан ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли жазо тайинланиб, 2 дона Nexia русумли автомашина давлат фойдасига мусодара қилинди.

ЎзА томонидан берилган бу хабар шартли равишда савол туғдиради. Масофа ҳеч қанча бўлмаган қўшни мамлакатда автомобил нега бу қадар арзон? Бу каби жиноятларнинг олдини олиш мақсадида юртимиздаги монопол автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниянинг нарх сиёсатини қайта кўриб чиқиш лозимдир балки? 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, фарғоналик фуқаро ушбу Нексия автомашиналарини 1300 долларга сотиб олган ва 600 доллар сарфлаб Ўзбекистонга олиб ўтган. Масъуллар эса бу машиналарни 5200 долларга баҳоланиб давлат фойдасига мусодара қилинган. Парадокс.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!