Ана холос! Путин Байденни табриклашдан бош тортди

Ана холос! Путин Байденни табриклашдан бош тортди

Россия президенти Владимир Путин ҳали ҳам Жо Байденни АҚШ сайловларида ғалаба қозонгани билан табриклаш учун ҳожати йўқ деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда сешанба куни журналистлар учун ўтказилган брифинг пайтида Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков баёнот берган.

Унинг сўзларига кўра, Дональд Трампнинг ҳокимиятни янги маъмуриятга ўтказиш учун расмий процедурани бошлаш тўғрисидаги қарори, Путин томонидан Байденнинг ғалабасини тан олишниши учун «етарли эмас» экан.

«Сизларнинг ҳам хабарингиз бор-ку, ҳали айрим штатларда овозларни кўриб чиқиш ва қайта ҳисоблаш давом этмоқда, уларсиз сайлов натижаларини расмий равишда келтириб бўлмайди», – дея Песков Кремль позициясини маълум қилди.

У сайлов натижалари тўлиқ тасдиқлангандан сўнггина, Байденга табрик йўллаши мумкинлигини қўшимча қилди.

«Бу ерда ҳеч нарса ўзгармади, худди аввал бошидан бери айтиб келинаётганидек», – дея Интерфакс Песковнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда расмий овоз бериш натижаларини кутмасдан туриб, Путин биринчилардан бўлиб Трампни ғалаба билан табриклаган эди ва Россия Федерацияси Давлат Думасидагилар сайловларнинг дастлабки натижаларини олқишлар билан кутиб олганди.

Бир кун олдин Трамп, АҚШ маъмуриятининг Умумий ишлар бўйича бошқармасига расмий равишда, Байденга жамоа тузиши учун бюджет маблағларини блокдан чиқариб, ҳокимиятни топширишга тайёргарликни бошлаш тўғрисида кўрсатма бергани ҳақида эълон қилди.

Ўз навбатида, Трамп мағлубиятини тан олмаслигини ва суд жараёнларини давом эттириш ниятида эканлигини таъкидлади. «Бизнинг ишимиз қатъият билан давом этмоқда, биз курашни давом эттирамиз <…> ва мен ғалаба қозонамиз деб ишонаман», деди у.

АҚШ Сайловчилар ҳайъати аъзолари 14 декабрь куни овоз бериши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!