Ана холос! Пойтахтда вилоятдан келган, "прописка"си бўлмаган аёлларга ҳеч нарса сотилмаяпти

Ана холос! Пойтахтда вилоятдан келган, "прописка"си бўлмаган аёлларга ҳеч нарса сотилмаяпти

12 ноябрь куни Ашхободнинг 30-микрорайонида жойлашган давлатга қарашли "Қорақум" дўкони сотувчилари вилоятдан келган аёлларга ҳеч нарса сотишни исташмади, дея хабар беради маҳаллий манбалар.

Сотувчилар аёллардан пойтахт пропискаси ва уй маъмуриятининг гувоҳномаларини сўрашган. Аёлларда эса бу ҳужжатлар бўлмаган. Аёллардан бири Дашогуз вилоятидан, иккинчиси Туркманободдан.

– Вилоятларда иш йўқ. Бу ерда давлат ташкилотида ярим расмий равишда ишлаймиз. Квартирани ижарага оламиз. Маҳсулотларни давлат дўконларидан сотиб олиб, озиқ-овқатни тежашга ҳаракат қиламиз. Энди биз бу имкониятдан маҳрум бўлдик , – деди аёллардан бири.

Дўконларда навбатлар танқис озиқ-овқатларни: ун, нон, тухум, ўсимлик ёғини сотиш пайтида юзага келади. Қоида тариқасида, давлат дўконларида полиция навбатчилик қилади.

Аввалроқ нашр ишсизлар давлат дўконларидан маҳсулот топиш мақсадида қайта сотилаётгани ҳақида хабар беришган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!