Ана холос! Порошенкога қарши учинчи иш очилди

Ана холос! Порошенкога қарши учинчи иш очилди

Украина тергов давлат бюроси “Кузня на Рыбальском” заводини сотишда Пётр Порошенко томонидан 300 миллион долларни ўзлаштириб юбориш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Бугун янги жиноят иши рўйхатга олинди ва “Кузня на Рыбальском” заводини сотишда Пётр Порошенко офшор ҳаракатлари оқибатида 300 миллион долларни ўзлаштириб юбориш ҳолати бўйича текширув бошланди”, - деб таъкилади ҳуқуқшунос Андрей Портнов.

Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенкога қарши учинчи жиноий иш бўлади. Бундан аввал Порошенкога қарши “Центрэнерго” ОАЖда лавозимларни тақсимлашдаги ҳаракатлар ҳамда давлатга хиёнат айблови билан жиноий ишлар қўзғатилганди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!