Ана холос! Полиция ярим-яланғоч аёллардан қандай мақсадда фойдаланди?

Ана холос! Полиция ярим-яланғоч аёллардан қандай мақсадда фойдаланди?

Қуддусда ултра-ортодоксал яҳудий жамоаси – Хареди аъзолари Евронигоҳ финалига шанба куни тайёргарлик кўриб, шаббат кунига ҳурматсизлик қилингани учун намойишга чиқишди. Уларга қарши полиция ярим яланғоч аёллардан фойдаланди. Намойишчилар уларга қараб гуноҳга ботгандан кўра намойишни тарк этишни афзал кўришди.

"Minbar.uz"нинг ёзишича, полиция ходимлари ҳатто отлар билан намойишчиларни тарқата олмаган. Уларга кутилмаган томондан ёрдам келди. Аёллар. Яланғоч аёлларга қарашни гуноҳи азим деб биладиган мазҳабдаги диндорлар устки либоси ечилган аёлларни кўргану тескари қараб чекина бошлаган.

Хареди жамоаси шаббат куни – жума куни шомдан шанба куни кун ботгунча ишламасликка қатъий амал қилишади.

Айрим ўта мутаассиб яҳудийлар оммавий жойларда ва масс-медиада аёллар суратлари намойиш этилишига ҳам қаршилик қилишади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!