Ана холос! Озарбайжон ҳам Арманистон устидан судга шикоят қилади. Айблов бир хил

Ана холос! Озарбайжон ҳам Арманистон устидан судга шикоят қилади. Айблов бир хил

Озарбайжон ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Халқаро Йереван конвенциясини бузганлиги учун Aрманистонга қарши БМТнинг Халқаро судига мурожаат қилади. Бу ҳақда 17 сентябрь, жума куни Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар берилган.

“Яқин кунларда, Озарбайжон томонидан шу йилнинг январ ойида Aрманистонга қарши бошланган суд жараёнларига қўшимча равишда, Озарбайжон Aрманистонни ирқчиликнинг барча турларини йўқ қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияни мунтазам равишда бузганлиги учун жавобгарликка тортиш учун даъво қўзғатади", - деди Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Лейла Aбдуллаева.

Унинг сўзларига кўра, Озарбайжон ўз ҳудудларининг бир қисмини Aрманистон томонидан ноқонуний босиб олинишига чек қўйганидан бери, Боку озарбайжонларга қарши инсон ҳуқуқлари қўпол равишда бузилгани ҳақидаги ҳужжатларни диққат билан ҳужжатлаштирган ва тўплаган.

"Бунга озарбайжонларни этник келиб чиқиши бўйича қувғин қилиш, қийноққа солиш, ўлдириш ва шафқатсиз муомала қилиш мақсадида Aрманистон томонидан озарбайжонларни таъқиб қилиш фактлари киради", деб тушунтирди у.

Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг таъкидлашича, Aрманистон босқини натижасида миллиондан ортиқ озарбайжонлар уйларидан мажбуран қувилган. "Озарбайжоннинг бутун шаҳарлари бутунлай харобага айланди", деди у.

Aбдуллаева таъкидлаганидек, Озарбайжон қоидаларнинг Aрманистон томонидан қўпол равишда бузилишига тоқат қилмайди ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ адолат излайди.

Aввалроқ, Aрманистон Озарбайжонга қарши Халқаро судда ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция асосида иш қўзғатгани маълум бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!