Ана холос! Нон учун навбатда туриш давомида бир қария фожиали тарзда вафот этди

Ана холос! Нон учун навбатда туриш давомида бир қария фожиали тарзда вафот этди

Туркманистоннинг Баймали шаҳрида 27 март куни 65-70 ёшлардаги қария вафот этди, деб хабар берди Хроники Туркменистана .

Дўкон олдида содир бўлган воқеа соат 15:00-16:00 да бошланган. Ўз навбатига ҳам қарамасдан одамлар нон олиш учун бир-бирларнинг устиларига чиқиб кетишган, натижада тартибсизлик келиб чиққан. Айни шу жараёнда қария одамларнинг орасида қолиб кетиб, вафот этган.

Туркманистон ҳудудларида дон етишмовчилиги давом этмоқда. Дўконларга янги нонларни етказиб беришнинг аниқ жадвалини билмаслиги сабаб одамлар дўконлар олдида соатлаб туришларига тўғри келмоқда. Нон келганда эса катта тартибсизликлар юзага келмоқда. Мақолада айтилишича, можаролар ва ҳатто жанжаллар ҳам кўпайиб бормоқда.

Пойтахтда ҳам нон етишмовчилиги кузатилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!