Ана холос! Ниқоб тақишни рад этган режиссёр нуфузли фестивалдан четлаштирилди

Ана холос! Ниқоб тақишни рад этган режиссёр нуфузли фестивалдан четлаштирилди

Испаниянинг Сан-Себастьян шаҳрида бўлиб ўтган халқаро фестивалда 73 ёшли француз режиссёри, сценарист ва актёр Эжен Грин тиббий ниқоб тақишдан бош тортгани учун аккредитациядан ва танловдан четлаштирилди. 

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, фильм намойиши пайтида режиссёрдан беш марта ниқоб тақиш сўралган, аммо Грин рад этган. Натижада, француз режиссёри залдан ҳайдалди.

Нашр маълумотларига кўра, маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари актёрни судга бериш тўғрисида огоҳлантирган.

28 август куни Париж ҳукумати аҳолига кўчаларда юрганда ниқоб тақишни буюрди. 26 августда худди шу қарорни Марсель ҳукумати қабул қилди. Кўчада ёки дўконда ниқобсиз юрганларга 135 евро жарима солинади. Агар яна қоидалар бузилса, жарима миқдори 1,5 минг еврога кўпайиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!