Ана холос! Минглаб шиллиққуртлар таиландлик аёлни уйидан қувиб чиқарди

Ана холос! Минглаб шиллиққуртлар таиландлик аёлни уйидан қувиб чиқарди

Таиланднинг Ясотхон шаҳрида яшовчи аёлнинг кишининг уйини минглаб шиллиққуртлар босди ва кўчага ҳайдаб чиқарди.

Маълумотларга кўра, уйининг поллари ва деворларини эгаллаб олган кўплаб ҳашаротлар 66 ёшли Саманг Чандаракни даҳшатга солган. Кундан-кун аёл шиллиққуртларни кўчага чиқармоқчи бўлди, аммо бу ёрдам бермади. "Эртаси куни яна қайтиб келишди, — дейди у. — Мен улар билан тўрт кун курашдим, аммо фойдаси бўлмади".

Аёл маҳаллий ҳокимият билан боғланганидан кейин зараркунандаларга қарши кураш олиб борилди. Шиллиққуртлар сони камаймади, заҳри эса аёлга таъсир қилди.

"Терим қичий бошлади ва бу мени хурсанд қилмайди, — деди у. — Мен бошқа бу ерда яшай олмайман. Мен уйдан кетишга мажбурман".

Май ойида Таиланднинг Утхайтхани провинциясида миллионга яқин урғочи қўнғиз турар-жой биносига кириб, бир оилани кўчага ҳайдаб чиқаргани ҳақида хабар берилганди. Ҳашаротларнинг бостириб кириши 10 май куни кучли ёмғирдан кейин бошланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!