Ана холос! Маймунлар одамларга қарши уруш эълон қилишди

Ана холос! Маймунлар одамларга қарши уруш эълон қилишди

Айтиш керакки, бу сафар вазият анча жиддий. Шарқий Африка ҳудудида яшовчи маймунлар одамларга ҳужум қила бошлашди.

Энг ёмони, вафот этганлар орасида чақалоқлар кўпчиликни ташкил этмоқда. “Planetanovosti.com” портали берган хабарга кўра, приматлар олдингига қараганда анча ақлли бўлиб қолишган.

Маълум қилинишич, маймунлар аллақачон инсон гўштини татиб кўришган ва борган сари турли афсоналарда номи келтириладиган ваҳший махлуқларга ўхшаб кетишмоқда. “National Geographic” манбасига кўра, приматлар ўрмонлар кескин камайганидан кейин агрессив бўлиб қолишган. Бу эса уларнинг озуқаси камайишига олиб келмоқда экан.

Энг кўп қурбон Киямажака қишлоғига тўғри келмоқда: бир неча йил ичида олтита бола шимпанзе панжаларидан вафот этди. Нтегека Семата исмли аёлнинг сўзларига кўра, 2014 йил 20 июл куни у болалар билан далада ишлаган. Тўсатдан уларнинг олдига катта маймун югуриб келиб, кичкина болани ушлаб олган ва аёлнинг кўз ўнгида ўлдириб ея бошлаган. Энг ачинарлиси унга ҳеч ким ёрдам бера олмаган.

Қайд этилишича, ушбу воқеа биринчиси эмас.

Ҳозирда ҳукумат приматларга қарши курашиш бўйича ҳаракатлар кетма-кетлигини тузиб чиқишмоқда, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!