Ана холос! Машҳур қўшиқчи ҳожатхонага чиқмоқчи бўлган мухлиси учун концертини тўхтатиб турди

Ана холос! Машҳур қўшиқчи ҳожатхонага чиқмоқчи бўлган мухлиси учун концертини тўхтатиб турди

Машҳур канадалик қўшиқчи Лас-Вегасдаги концерти давомида мухлиси ҳожатхонага чиққанлиги сабабли шоуни тўхтатиб турди.

Маълум бўлишича, Селин Дион қўшиқ айтиб, рақсга тушаётган пайтда мухлисидан бири ўрнидан турган ва залдан чиқиб кетган. Хонанда эса унинг нима учун чиқиб кетганлигини тушуниб, концертни у қайтиб келгунига қадар тўхтатган.

Сўнг эса “Биринчи қаторда ўтириш учун қимматга чипта сотиб олган. Куйлашда давом этсам, бепарволик бўлади”, дея ҳазил аралаш таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, хонанда "Титаник" фильмига ишланган саундректнинг ижрочиси сифатида бутун дунёга танилган.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!