Ана холос! Марадонанинг нотўғри даволанганлиги маълум бўлди

Ана холос! Марадонанинг нотўғри даволанганлиги маълум бўлди

1986 йилги жаҳон чемпиони Диего Марадонанинг собиқ шифокори Альфред Кахе 25 ноябрь куни 60 ёшида юрак хуружидан вафот этган собиқ футболчининг қандай даволанганлиги ҳақида гапирди.

3 ноябрь куни собиқ спортчига миянинг субдурал гематомаси ташхиси қўйилган, эртаси куни операьия қилиниб, 12 ноябрь куни касалхонадан чиқарилганди.

Кахенинг фикрига кўра, Марадона бошқа инфратузилмали шифохонада даволаниши керак бўлган.

«Унинг ёнида ҳар доим шифокор бўлиши керак эди. У тушган вазиятда иккита муҳим жиҳат бор: биринчидан, операция мантиқий ёки мантиқсиз бўлган; иккинчидан, юрак-қон томир текшируви тугалланмаган. Диего тўғри муолажа қилинмаган», - дея маълум қилмоқда Кахе.

Шунингдек, Марадонанинг собиқ шифокори футбол афсонаси чуқур депрессия билан курашганлигини қўшимча қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!