Ана холос! Мактабларда ишқий-романтик муносабатларга йўл қўйилмайди

Ана холос! Мактабларда ишқий-романтик муносабатларга йўл қўйилмайди

Япония мактабларида бошқа давлатларда учрамайдиган қоидалар мавжуд. Улар бошқалардан шу жиҳати билан ажралиб туришади. Бу ҳақда uz24.uz нашри ёзмоқда.

1. Мактабларда ишқий-романтик муносабатларга йўл қўйилмайди.

2. Япон мактаби ўқувчиси мактаб буфетига кирмайди. Синфхоналарга давлат томонидан уюштирилган овқатлар олиб келинади ва ўқувчилар уларнинг ҳаммасини ейишга мажбур ҳисобланади.

3. Япон мактабларида ёзги каникул берилмайди. 5 ҳафталик каникуллар ўқув йили даврида берилади ва ўша даврда ҳам ўқитувчилар ўқувчилар билан муттасил шуғулланиб келади.

4. Мактабда фаррош йўқ, бу вазифани ўқувчиларнинг ўзи бажаради. Шунинг учун ҳам ўқувчилар ҳеч қаерга ортиқча нарсалар ташламасликка ва мактабни ифлос қилмасликка ҳаракат қиладилар.

5. Ўқувчиларга турли-туман соч турмаклари ва лак-бўёқлар қатъий тақиқланган.

6. Япон болалари бошланғич синфдан кейин форма кийишга ўтишади.

7. Ҳар бир япон ўқувчиси сузишни билиши шарт. Мактабларда ташкил этилган бассейнларда ҳаммага сузиш дарслари ўтилади ва улар бу санъатни жуда яхши эгаллаган бўлишлари керак. Синовдан ўта олмаган ўқувчи бошқа ўқитувчида қайтадан машғулотларни ўтиб, кейин такрорий синовдан ўтказилади.

8. Мактабда бир ўқувчининг ўз иқтидори билан алоҳида ажралиб туришига йўл қўйилмайди. Иқтидорсиз ўқувчининг ўзи йўқ деган тушунча япон таълим тизимида устувор. Япон мактаби ҳар бир ўқувчини тенг ва бетакрор деб билади ва уларни ҳар тарафлама тайёрлашга йўналтирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!