Ана холос! Лотереясидан айрилган хоразмлик эркак, аслида, Spark ютмаган экан (видео)

Ана холос! Лотереясидан айрилган хоразмлик эркак, аслида, Spark ютмаган экан (видео)

16 февраль куни ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи эркакнинг «Халқ банки»нинг «Омад қуши» лотереясидан Spark автомобили ютиб олгани таъкидланган видео тарқалгани ҳақида хабар бергандик.

Видеода ёш йигитнинг ютуқ чиққан лотерея чиптаси «Халқ банки» ходимлари бўлган сотувчи томонидан олиб қўйилгани ва эвазига 1000 доллар таклиф қилгани айтилган.

«Халқ банки» ушбу ҳолатга муносабат билдириб, лотерея сотувчилари банк ходимлари эмаслигини маълум қилган эди.

Ушбу фуқаролар «Халқ банки» кассаларидан «Омад қуши» лотереяларининг ҳар бирини 3 минг сўмдан сотиб олиб, фуқароларга 4 минг сўмдан сотганлиги аниқланди.

«Халқ банки» матбуот хизматининг хабар беришича, аслида шовотлик фуқарога ҳеч қандай Spark автомобили чиқмаган. Ижтимоий тармоқларда асоссиз маълумот тарқатган фуқаролар «Халқ банки»дан қуйидаги видео орқали узр сўраган.

Видеода айтилишича, шовотлик йигит лотерея чиптасини ўчирганида қизил рангда ёзилган Spark сўзи чиққанини айтган. Аслида агар лотереядан Spark чиқса, ютуқ номи қора ёки кўк рангда ёзилган бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!