Ана холос! “Ливерпуль” Салоҳни “Реал”нинг 4 нафар футболчисига алмаштирмоқчи
“Ливерпуль” Муҳаммад Салоҳ эвазига “Реал”нинг 4 нафар футболчисини қўлга киритмоқчи.
Маълумотларга кўра, “қизиллар” мисрлик ҳужумчини ёзда “Реал”га 200 млн еврога сотишга тайёр. Аммо инглиз клуби бошқа вариантни — Салоҳни 4 нафар футболчига алмаштиришни ўйламоқда. Яъни “Ливерпуль” ҳужумчисининг нархини тушириши мумкин, бунинг учун “Реал” Кейлор Навас, Дани Себальос, Лукас Васкес ва Марко Асенсиони трансферга қўшиши керак.
Manba: soccernews.ru
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).