Ана холос! Коронавирус 8 м масофагача тарқалиши аниқланди

Ана холос! Коронавирус 8 м масофагача тарқалиши аниқланди

Германиялик олимлар коронавируснинг 8 м масофага тарқалишини аниқлади. Бу ҳақда Гельмгольц юқумли касалликларни ўрганиш маркази (HZI) га таяниб ТАСС хабар бермоқда.

HZI, Гамбург-Еппендорф университети (UKE) касалхонаси ва Лейбниц экспериментал вирусология институти (HPI) олимлари иштирокидаги қўшма тадқиқот Виденбрук қишлоғида жойлашган Германиянинг энг йирик гўштни қайта ишлаш мажмуасида 2020 йил май ойида коронавирус тарқалишини текширди.

Қайд этилишича, гўшт комбинат ишчисидан 8 мдан ортиқ радиусда қолган ҳамкасбларига коронавирус юққан. Коронавирус инфекциясининг тарқалиши асосан қорамол бўлимида бўлиб, у ерда ҳаво айланиб, 10 Целсий даражагача совитилади.

"Бизнинг натижаларимиз шундан далолат берадики, паст ҳарорат, тоза ҳаво билан таъминлашнинг қийинлиги ва мутассил ички ҳаво кондиционери орқали ҳавонинг айланиши шароитларидаги иш ҳамда тинимсиз жисмоний меҳнат, коронавирусни узоқ масофаларда тарқалишига ёрдам берди", - деди HPI тадқиқот гуруҳи раҳбари профессор Адам Грундхофф.

Бу омиллар гўшт ёки балиқни қайта ишлаш заводларида коронавирус касаллиги тарқалишида ҳал қилувчи рол ўйнайди, дея қўшимча қилди у. "Бундай шароитда 1,5 дан 3 м гача бўлган масофа, шубҳасиз, инфекциянинг олдини олиш учун етарли эмас", деди профессор.

Реда-Виденбрукдаги гўштни қайта ишлаш заводида 1,5 минг киши коронавирус билан касалланганидан кейин 23 июнь куни Германия ғарбий қисмидаги Гютерсло ва Варендорф округларида карантин чоралари кўрилди. Кейин ҳокимият 30 июнга қадар ижтимоий алоқаларни чеклашга қарор қилди, кинотеатрлар, музейлар, кўргазмалар, галереялар, спорт заллари ва ёдгорлик мажмуалари ёпилди. Ресторанлар ишлашни давом эттирди, аммо уларга фақат битта оила аъзолари ташриф буюриши мумкин эди.

Шанба куни Германия Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Роберт Коч институти хабар беришича, сўнгги 24 соат ичида Германияда камида 781 киши коронавирус билан касалланган, етти бемор инфекция оқибатида вафот этган. Мамлакатдаги пандемия даврида 204 964 киши коронавирус юқтирди, 9 118 киши вафот этди, 190 000 га яқин киши тузалди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!