Ана холос! Ким Чен Ин Россия нонини татиб кўришни истамади

Ана холос! Ким Чен Ин Россия нонини татиб кўришни истамади

Шимолий Корея давлат раҳбари Ким Чен Ин зирҳли поездида Россияга етиб келди ва ўзини кутиб олган рус қизлари қўлидан нон-туз татиб кўришдан бош тортди.

Приморе ўлкасидаги Хасан станциясида Ким Чен Инни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Унинг зирҳли поезди чегарадан ўтгач, бу ерда бироз вақт тўхтаган. Бироқ Шимолий Корея раҳбари ўзини кутиб олган рус қизлари қўлидан славян халқининг тўй тантаналарида тайёрланадиган нони - каравайдан татиб кўришни истамади.

Бунинг ўрнига КХДРнинг Приморьедаги бош консули Зо Сек Чхор каравай нонини ўзига совға қилишларини сўраган. Ташкилотчилар унинг илтимосини бажаришди.

Ким Чен Ин Хасан станциясида тўхтаганининг сабаби, у Ким Ир Сен уйи ни зиёрат қилишни истаган. Бу уй Россия ва Шимолий Корея дўстлиги рамзи сифатида ўз вақтида қурилган эди.

Шундан сўнг Ким Ир Сен Владивостокка йўл олди. У ерда Россия президенти Владимир Путин билан учрашади. Музокара 25 апрелда ўтиши кутилмоқда. Ким Чен Ин Россияга биринчи бор ташриф буюрмоқда. Бунга қадар унинг отаси Ким Чен Ир уч марта бу ерда бўлган эди. Охирги учрашув 2011 йилда ўтказилган.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!