Ана холос! Иш пайтида аёллардан оиласи ва фарзандлари ҳақида сўраш тақиқланди

Ана холос! Иш пайтида аёллардан оиласи ва фарзандлари ҳақида сўраш тақиқланди

Хитойда аёлларни ишга қабул қилиш жараёнида иш берувчи томонидан уларнинг оиласи ва фарзандлари тўғрисида сўраш тақиқланди. Бу ҳақда qalampir.uz ёзмоқда.

Эндиликда ишга қабул қилиш ва ўзаро ҳамкор излаш учун ўтказилган суҳбат жараёнида номзодларнинг жинсини ҳисобга олиш бекор қилинди. Бундан ташқари, ишга кириш учун топшириладиган ҳомиладорлик тести тиббий комиссия мажбурий таҳлиллар рўйхатидан олиб ташланди.

Қоидани бузганларни 10 мингдан 50 минг юангача жарима кутмоқда. Инсон ҳуқуқлари қаттиқ бузилган ҳолатда тегишли компания лицензиядан маҳрум қилиниши мумкин.

Reuters агентлигининг таъкидлашича, дунёнинг энг йирик иқтисодий давлатларидан бири бўлган Хитой Осиёнинг энг кўп аёллар ишлайдиган мамлакати ҳисобланади. Аммо сўнгги йилларда бу кўрсаткич туша бошлади. Жаҳон банки маълумотига кўра, 1990 йилда 15 ёшдан катта бўлган хитойлик аёлларнинг 73 фоизи ишлаган бўлса, 2018 йилга келиб бу кўрсаткич 61 фоизни ташкил этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!