Ана холос! Ҳиндистонда бир тимсоҳнинг дафн маросимида 500 киши қатнашди

Ана холос! Ҳиндистонда бир тимсоҳнинг дафн маросимида 500 киши қатнашди

Ҳиндистонда Гангарам номли тимсоҳнинг дафн маросимида қарийб 500 киши қатнашди. Ушбу маълумотлар машҳур Hindustan Times газетасида чоп этилди.

Маълум бўлишича, маҳаллий аҳоли ҳеч қачон сув ҳавзасида яшаган тимсоҳдан қўрқмаган. Ҳатто кичик болалар сув ҳавзасида у билан бирга сузишган. Ота-оналар эса ҳечам хавотирга тушишмаган.

Хабарларга қараганда, бу гўштхўр тимсоҳни маҳаллий аҳоли гуруч ва ловия бериб боққан. Меҳрибон тимсоҳ ҳақида эса турли афсоналар ҳам яратишган.

Гангарамнинг кексаликдан вафот этгани маълум бўлди. Аниқланишича, унинг ёши 130 да экан.

Ҳурмат белгиси сифатида халқ унга дабдабали дафн маросимини ўтказди, унда 500 га яқин киши қатнашди. Гангарамни қабристонга гуллар билан безатилган тракторда олиб кетишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!