Ана холос! Ҳеч ким Жазоир президенти бўлишни истамаяпти

Ана холос! Ҳеч ким Жазоир президенти бўлишни истамаяпти

Жазоир Конституцион кенгашига президент сайловида қатнашишга даъвогарларнинг ҳеч биридан ҳужжат келиб тушмади.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, номзодлар учун керакли ҳужжатларни топшириш муддати 25 май куни ниҳоясига етган. Бундан ҳолатда сайлов учун бошқа кун белгиланиши кутилмоқда. Аввалроқ Reuters агентлиги Жазоирда оммавий норозилик намойишлари туфайли 4 июлга режалаштирилган сайлов йил охирига кўчирилиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатган эди.

Айни пайт мамлакатни Абдулқодир ибн Салоҳ вақтинчалик бошқариб турибди. У мазкур лавозимга парламент томонидан 9 апрелда тасдиқланган. Аввалги президент – Жазоирни 20 йил бошқарган Абдулазиз Бутефлика халқнинг норозилиги туфайли истеъфо беришга мажбур бўлган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!