Ана холос! "Гулистон Ёғ-экстракт" корхонаси ишчиларига маош ўрнига узум берилган!

Ана холос! "Гулистон Ёғ-экстракт" корхонаси ишчиларига маош ўрнига узум берилган!

25 декабрь куни Гулистон Ёғ-экстракт корхонаси ишчилари иш ҳақи ҳисобидан ҳар бири 10 кгдан бўлган бир яшикдан узум тарқатилди.

Uz24.uz нинг ёзишича, фейсбукдаги Халқ билан мулоқот/Диалог с народом саҳифасида ҳам Гулистон Ёғ-экстракт корхонасида ишчиларга узум тарқатилгани танқид қилинди.

Гулистон Ёғ-экстракт АЖ томонидан айни пайтда ойлик ҳисобидан тарқатилаётган узум. Катта эҳтимол билан экспортдан қайтган! Ҳар бир ишчига 10 кгдан, нархи 70 минг. 70%и истеъмолга яроқсиз! , дейилади Фейсбукка жойланган постда.

Фейсбукда Гулистон экстракт -Ёғ корхонаси ишчиларига берилган узумлар суратлари ҳам эълон қилинди.

Улардан бирида, яшикнинг пастки қисмидаги узумлар яроқсиз ҳолга келиб қолгани кўринади.

Бу ҳақда ҳозирча расмий маълумот берилгани йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!